ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ФАЛСАФИЙ ВА ПЕДАГОГИК ТАДҚИҚОТЛАРДА ЎРГАНИЛИШИ

Section: Articles Published Date: 2024-10-13 Pages: 39-46 Views: 91 Downloads: 25

Authors

PDF

Abstract

Мазкур мақолада Шарқ мутафаккирларининг илмий меросини фалсафий ва педагогик тадқиқотларда ўрганиш масалалари таҳлил қилинган. Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Абдураҳмон Жомий ва бошқа Шарқ мутафаккирларининг ижтимоий-ахлоқий ва маънавий қарашлари замонавий таълим ва фалсафанинг ривожланишидаги аҳамияти ёритилган. Мақолада Шарқ мутафаккирларининг фалсафий ғоялари педагогик жараёнга қандай интеграция қилиниши кераклиги муҳокама қилиниб, уларнинг таълим-тарбияга қўшган ҳиссаси чуқур таҳлил қилинган. Шунингдек, ёшлар тарбиясини тўғри ташкил қилишда ва замонавий таълимни такомиллаштиришда Шарқ мутафаккирларининг ижтимоий-фалсафий қарашларидан фойдаланиш бўйича методик тавсиялар берилган. Мақола таълим ва фалсафада Шарқ меросининг замонавийликдаги аҳамиятини ёритиб беради.

Keywords

Шарқ мутафаккирлари, илмий мерос, фалсафий тадқиқотлар, педагогик тадқиқотлар, ахлоқий тарбия, маънавий ривожланиш, маънавий етакчилик, интеграция, замонавий таълим.